«ГУЛЛАР ВА САЙРОҚИ ҚУШЛАР БАЙРАМИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги байрами муносабати билан “Кимёгар ёшлар маркази”да “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг цехлари ўртасида “Гуллар ва сайроқи қушлар байрами” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловдан кўзланган мақсад кенг маънода табиат гўзалликларини муҳофаза қилиш, корхона ва аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштириш яъни, гулзор чаманзорларга айлантириб, теварак атрофни гўзал қилиш қилиш, ишчи ходимлар ҳамда ёш авлод қалбида она Ватанга, табиатга бўлган меҳр – муҳаббатни, хурмат-эътиборни шакллантириш, уларнинг экологик маданиятини янада оширишдан иборатдир.

Кўрик танловда корхонанинг 25 та цех ишчи ходимлари иштирок этди. Ҳар бир иштирок этган цехлар ўзи ишлаётган цех ҳудуди ободлиги, кўкаламзорлиги, тозалиги ва ўзининг ноёб ва хилма – хил гуллари, қушлари, қўлда ясалган гул ва қуш макетлари, уйда боқиладиган, табиий ҳолда яшайдиган ноёб қушлари ҳамда табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган экологик стендлари бўйича иштирок этдилар.

Кўрик-танлов Низоми бўйича цехлар 4 та шарт бўйича баҳоландилар: цех ҳудуди гўзаллиги, тозалиги, ободлиги ва кўкаламзорлиги бўйича, гуллар ва сайроқи қушларнинг хилма – хиллиги бўйича, экологик стендлар бўйича, гулдаста ясаш бўйича.

Комиссия хулосасига кўра мазкур “Жиҳозларни марказлашган таъмирлаш цехи” ғолиб деб топилди. Ғолибларга иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитасининг дипломлари ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Бундан ташқари энг фаол иштирок этган Ацетат ип толалари цехи, Харбийлашган соқчилар бўлими, АК-72М цехи, Механик таъмирлаш цехи, Техник назорат бўлими (ОТК), Алоқа цехи, Аммиак-3 цехи ва Сан.лаборатория цехларига номинациялар бўйича касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари берилди.

Таъкидлаш жойизки, мазкур байрамни “Кимёгар ёшлар маркази”да ўтказилиши нафақат “Фарғонаазот” АЖ ишчи-ходимлари учун, балки бутун Қиргули мавзеси аҳолиси учун хам катта байрам тадбирига айланди. Гулларнинг хушбўй хидлари, қушларнинг ёқимли сайрашлари кўрик-танловни ўзгача рухда ўтишини таъминлади.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan