РОССИЯНИНГ ТУРДОШ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

2016 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Тешабоев Тулқин, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда ҳамда “Росхимпрофсоюз” турдош касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси Ситнов Александрларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ставрополь ўлкасининг касаба уюшма ташкилотлари кенгаши раиси Н.Гладкова, «Невинномысский Азот» ОАЖ касаба уюшма қўмитаси раиси С.Самофалов, тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари касаба уюшма фаоллари иштирок этди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувда Россиянинг турдош касаба уюшмаси “Росхимпрофсоюз” ўртасида тузилган “Дўстлик ва хамкорлик Келишуви”га асосан ҳамда Россиянинг турдош касаба уюшмаси билан алоқаларни янада кенгайтириш, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини оид масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси М.Халилова сўзга чиқиб, тармоқ соҳасининг бугунги кундаги ютуқлари, касаба уюшмаларининг устувор вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар хусусида маъруза қилди.

Учрашув давомида асосий эътибор тармоқ касаба уюшма ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳоли бандлиги, меҳнат муҳофазаси, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантириш соҳаларида олиб борилаётган ишларга қаратилди. Хусусан, тадбирда ходимларнинг ўз билим ва салоҳиятларини намоён этиши, улар фаоллигини ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Бу борадаги ишларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг, энг аввало давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошираётган Нодавлат нотижорат ташкилотлари, касаба уюшмаларининг муҳим ўринга эгадир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли ҳаёти сифатини ва турмуши фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик соҳасидаги фаоллиги – оилалар фаровонлиги ҳамда улар даромадларини ошириш  асосидир. Бунда энг катта масъулият ижтимоий-меҳнат муносабатларининг асосий субъектлари – ходимлар, иш берувчилар ва давлат зиммасига тўғри келади.

Шу куннинг ўзида делегатлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Юридик клиника” фаолияти билан ҳам танишиб ўтдилар. Федерация Кенгашининг юридик бўлими мудири Д.Кимсанов клиника фаолияти билан яқиндан таништирар экан, фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учрашув доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган делегация “Максам-Чирчиқ” АЖ ҳамда Тошкент шаҳридаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Учрашувлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти билан танишиш натижалари бўйича вакиллар томонидан тармоқ касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига юқори баҳо берилди. Шу билан бирга келгусида нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни фаол давом эттириш тавсия этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan