КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР

Бош саҳифа

Бугунги ёшлар Ватанимиз келажаги, эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Истиқлолнинг дастлабки йилларидан ҳар томонлама билимли, юқори малака ва касб-ҳунарга эга ёшларни тарбиялашга қаратилаётган улкан эътибор ана шундай эзгу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан коллеж касаба уюшмаси билан ҳамкорликда “Ёшларни ишга қабул қилиш ва уларга белгиланган имтиёз ва кафолатлар ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш тўғрисида” мавзуида семинар ташкил этилди.

110 нафар коллеж битирувчиси, 30 нафар коллеж ўқитувчилари иштирок этган семинар “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, жамоа шартномасини мазмун-моҳияти, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, санитария – гигиена талабларига жавоб берувчи иш ўринларини яратиш, ходимларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, аёллар ва вояга етмаган фуқароларнинг меҳнат муҳофазаси ҳолатини ўрганиш, ходимларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига амал қилиниши ҳолатларини ёритиб бериш бўйича маълумотлар берилди.

Юртимизнинг эртанги ривожи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурларни тузмайлик, бу режаларни бажариш учун қандай моддий база ва имкониятларни яратмайлик, бунинг учун қанча кўп сармоя сафарбар этмайлик, уларнинг барчасини амалга оширадиган, рўёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у ҳам бўлса, юқори малакали ишчи кучи ва юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахассис ёшларимиздир. Бу борадаги вазифаларнинг тўла ва сифатли амалга оширилиши ёшларнинг ҳаётдаги ўз ўрнини топишида муҳим ўрин тутади – дея касаба уюшма қўмитаси раиси М.Исмоилова фикр билдириб ўтди.

Семинарда асосий эътибор ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш,  бандлик кафолатлари, уларга бериладиган имтиёзлар, яратилган меҳнат шароитлари ва ёшлар меҳнатини ҳимоялаш мақсадида,  жойларда тузилган жамоа шартномаларидаги “Ёшларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлимига, Халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг жорий этилишида олий ва ўрта-махсус таълим вакилларининг ўрни ва улар олдидаги долзарб вазифаларига қаратилди.

Тадбир сўнгида энг фаол қатнашган ёшларга тармоқ касаба уюшмаси фаолиятини ёритувчи маълумотлар тўғрисидаги буклет ва услубий қўлланмалар тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan