ИЖТИМОИЙ МУЛОҚОТ

Бош саҳифа

“Навоийазот” АЖда жорий йилнинг 12 январь куни “Ижтимоий мулоқот” мавзусидаги семинар тренинг ўтказилди. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан  ташкил этилган мазкур семинар тренингда Кимё ва фармацевтика саноати ҳамда Энергетика  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашларининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассислари Нилуфар Музаппарова ва Саидносир Саидмахмудов томонидан ҳамкорликда олиб борилди.

Тадбирда бошланғич касаба уюшма қўмиталари, касаба уюшма фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар комиссиялари раислари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад – ижтимоий мулоқат мазмуни ва моҳиятини тушунтириш, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик, ишчи ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бандлик,   меҳнат соҳасидаги тенг ҳуқуқлилик бўйича ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши масалалари билан таништириш шунингдек, мазкур йўналишларда ижтимоий мулоқотни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan