АЖДОДЛАР ЁДИ МУҚАДДАСДИР!

Бош саҳифа

«Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятида Ватанга муҳаббат, эзгулик, инсонпарварлик  каби эзгу ғояларни  мустаҳкам қарор топтиришда уларнинг ўрни ва аҳамияти катта эканлигига  йуналтирилган  Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намоёндалари – шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда буюк шоир, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби  Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган  адабий ва бадиий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида корхона ёшлари Алишер Навоий ҳамда  Заҳириддиин Муҳаммад Бобур  рубоийлари ва ғазалларидан  намуналар ўқишди. Саҳна кўринишлари ижро этилди.

Тадбир  барчада  катта  таассурот  уйғотди.  Иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email