Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари раисларининг малака ошириш ўқуви ўтказилди

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари раисларининг малакасини ошириш бўйича жорий йилнинг 14-19 январь кунлари “Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида ўқув бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотларни ўтказишдан мақсад хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимояси таъминланишида касаба уюшмалари ўрнининг устувор йўналишлари бўйича комиссия раислари фаолияти ва уларнинг олдида турган муҳим вазифалар ижросини самарали йўлга қўйишдан иборат.

Ўқув машғулотлари давомида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар”, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг мазмун-мохияти.”, “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш бўйича касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар. Аёллар меҳнатини муҳофаза қилиш тўғрисида.”, “Аёллар ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий механизмлари. Хотин-қизларга ва ёш болали аёлларга меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёз ва кафолатлар тўғрисида.” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

 

Ҳафта давомида тингловчилар касаба уюшмаси фаолиятига оид назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар.

Ўқув дастури режасига асосан маданий тадбир ташкил этилди.  Шунга кўра тингловчилар Тошкент бўйлаб саёҳат қилиб мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар ҳамда Муқимий номидаги мусиқали драма театирига ташриф буюрдилар.

Ҳафта сўнгида тингловчиларга 40 соатлик ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовлари асосида гувоҳномалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email