Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги тарғибот тадбирлари доирасида “Конституция — фахримиз, ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда корхона маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси вакиллари, цех ишчи-ходимлари, фахрий мутахассислар ва фаол ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшмаси раиси Наргиза Каримова ва бошқа фаоллар сўзга чиқдилар. Касаба уюшмаси раиси Н.Каримова корхона ишчи-ходимларини байрам билан қутлади. У ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Коституциясининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, давлатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида эришилаёган ютуқлар, улкан ўзгариш ва янгиланишларнинг барча-барчаси замирида бош қомусимизнинг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси истиқлол берган буюк неъмат сифатида халқимизнинг қалбидан чуқур жой олди ва у барчамиз учун мўътабар ижтимоий-ҳуқуқий қадриятга айланди. Унинг ҳаётбахшлиги, ижтимоий муносабатларга бўлган самарали таъсири кундан-кунга ортиб бормоқда. У инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг, тинчлик ва барқарорликнинг, миллатлараро тотувликнинг мустаҳкам кафолати, жамиятни бирлаштирувчи ҳамда баҳамжиҳат этувчи, кенг оммани демократияни янада чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишнинг фаол иштирокчисига айлантирувчи куч сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: