Тармоқ тизимидаги “Маxam-Chirchiq” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи ва хизматчиларнинг, шу жумладан ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, уларни қадимий шаҳарлар, тарихий ёдгорликлар, миллий урф- одатлар, анъаналар, мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан таништириш, Ватанга муҳаббат туйғусини кучайтириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ишчи-ходимлар дунёга машҳур И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига ташриф буюрдилар. У Марказий Осиё Минтақасидаги энг нодир санъат асарларини ўзида жамлаган энг машҳур музейлардан бири саналади.
Воҳадаги мангуликка дахлдор қадимий археологик тарихий-маданий меърослар, қўрғонлар, муқаддас замин-нурли Ўзбекистоннинг ана шундай маълум ва машҳур тарихий обидалардан бири “Тупроққалъа” узоқ асрлардан садо бериб турибди. Шу боис ҳам юртимизга келаётган чет эллик туристлар сони йил сайин кўпайиб бормоқда.
Касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган саёҳат учун ишчи-ходимлар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: