Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўмагида “Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида кўчма тиббий клиника фаолияти йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 26 июль куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Максам-Чирчиқ” АЖ раҳбарияти билан ҳамкорликда жамиятнинг 120 нафар хотин-қизларининг саломатлигига эътибор қаратиш ва тиклаш учун корхона ҳудудида касалликларни эрта скринингдан ўтказиш мақсадида мобил маммографик комплекс жалб қилинган ҳолда, тор доирадаги мутахассислар ва умумий амалиёт шифокорлари ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: