Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Нигора Алимджанова Навоий вилоятида жойлашган “Навоийазот” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди. Унга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши раиси Назира Тоғаева хамроҳлик қилди.
Касаба уюшма қўмитасида цех ва бўлинмалар касаба уюшма ташкилотчилари билан суҳбат ўтказилиб, унда жамоа шартномаси орқали иш берувчилар томонидан ходимларга яратилаётган имтиёз ва қулай меҳнат шароитлари, киритилиши зарур бўлаётган қўшимча имтиёз ва кафолатлар юзасидан фикр алмашинилди. Учрашув якунида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодексидаги ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан фаолларни ўқитиш таклифи киритилди.
Корхона цех ва бўлимларида ходимлар билан юзма-юз ўтказилган мулоқотлар давомида уларнинг янада унумли меҳнат қилишлари ва мароқли дам олишлари учун қандай чоралар кўрилиши зарурлиги юзасидан фикрларини ўргандилар.
Маълум бўлишича, ҳозирги кунда корхонада 8 соатлик смена (хавфли ишлаб чиқаришларда банд бўлган ходимлар бундан мустасно) иш куни белгиланган бўлиб, тунги соат 2400да смена алмашиш ўзига яраша ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Бунинг ечими сифатида 12 соатлик иш сменасига ўтказилиши бўйича таклифлар тушди.
“Навоийазот” АЖ бошқарув раиси Фаррух Самадов билан учрашувда цех ва бўлимларда ҳамда касаба уюшма фаоллари билан суҳбат чоғида киритилган таклифлар бўйича фикр алмашинилиб, якунда қўйилган масалалар бўйича ижобий ечимга эришилди.
Шунингдек, Ф. Самадов корхонада мавжуд ошхоналар фаолияти тугатилиб, ходимларга хизмат кўрсатиш “Оутсёрсинг” хизматига берилиши оқибатида аввал “Навоийазот” АЖ штат бирлигида бўлган ошпаз ва ёрдамчилар (жами 600 нафар)нинг 500 нафарга яқини корхонанинг ёрдамчи цех ва хўжаликларига ишга ўтказилганлиги, шунингдек, бугунги кунда ишсиз қолган 60 нафари Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилиши кутилаётган «NAVKO» МЧЖ (полипропилен қоплар ишлаб чиқариш) ва «Гидрооксипропилметил целлюлоза» СП-МЧЖ корхоналарига жойлаштирилиши ҳамда “Навоийазот” АЖ жамоа шартномасида белгиланган кафолат ва имтиёзлардан фойдаланишда давом этишлари бўйича маълумот берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: