Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8-Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида мустақил давлатимиз тарихида илк бора 11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифи билдирилгач, “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди ҳамда беш ярим миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас воқеа сифатида тарихга муҳрланиб қолди.
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ мажлислар залида “11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Кимё ва фармацевтика саноати тармоғида меҳнат қилаётган ходимлар ва касаба уюшма фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбирда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, мазкур йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштириш хусусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида байрам муносабати билан Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган, кимё ва фармацевтика тармоғи ходимларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда салмоқли ҳисса қўшаётган, касаба уюшмалари ҳаётида фаоллик кўрсатаётган касаба уюшма ходимлари ва фаоллари, меҳнат жамоалари ва ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳи Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг қимматбаҳо совҳалари билан тақдирландилар.
Олдимизда турган ишлар салмоғи ҳам катта. Биз келгусида иш берувчилар билан музокаралар олиб боришда, меҳнат ҳуқуқи поймол бўлган ишчилар манфаатларини ҳимоя қилишда, аъзоларимиз сафини кенгайтиришда давом этамиз. Мақсадимиз – Муҳтарам Президентимизнинг “Инсон қадри учун” деган мақсади атрофида бирлашиш, фидокорона меҳнат қилиб, ишчи-ходимлар билан биргаликда эзгу ору-мақсадларимизга эришишдир.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: