ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР «ОФТОБЖОН»ДА!

Бош саҳифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Биз бир элмиз, бир халқмиз, Янги Ўзбекистон бунёдкорларимиз!” шиори остида Қорақалпоғистонлик болажонлар Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган энг сўлим ва баҳаво оромгоҳларда дам олдирилмоқда.
Куни кеча 200 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ўғил-қизлари ва тармоқ тизимидаги «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК ишчи ходимларининг 30 нафар ўғил-қизлари Навоий темир йўл вокзалида тантанали равишда карнай-сурнай садолари остида кутиб олиниб, энг сўлим оромгоҳлардан бири бўлмиш «Навоийазот» АЖга қарашли «Офтобжон» болалар соғломлаштириш оромгоҳига жойлаштирилди. 

Оромгоҳда Қорақалпоғистон Республикасидан келган ўғил-қизларни мазмунли дам олдириш, уларнинг ҳар бир кунини ўзига хос, кўнгилли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, мавсум давомида турли давра суҳбатлари, қизиқарли учрашувлар, интеллектуал ўйинлар, викториналар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилади.

Умид қиламизки, қорақалпоғистонлик ўғил-қизлар “Офтобжон”дан унутилмас таассуротлар билан қайтишади.

Print Friendly, PDF & Email