Ҳар бир фаслнинг ўзига хос таровати ва гўзаллиги бор. Лекин ёзнинг гашти ўзгача. Айниқса, болажонлар учун интиқ кутиладиган бу ғаройиб фаслнинг унутилмас кечинмалари уларга бир дунё ҳайрат ва ҳаяжон бағишлайди.
Юртимизда ёшларни билимли, зукко шу билан бирга соғлом вояга етиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Жумладан, ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларидаги болалар оромгоҳларида бу йилги соғломлаштириш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди.
Жумладан, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги барча болалар соғломлаштириш оромгохларида ишчи ва ходимларнинг фарзандлари тетик, соғлом бўлишлари ҳамда мароқли ҳордиқ олишлари учун барча шарт-шароитлар, соғлигини тиклаш учун қатор қулайликлар яратилган. “Навоийазот” АЖга қарашли “Офтобжон”, “Аммофос-Максам” АЖга қарашли “Чимён”, “Максам-Чирчиқ” АЖга қарашли “Кимёгар”, “Фарғонаазот” АЖга қарашли “Кимёгар”, “Андижон биокимё заводи” АЖга қарашли “Бўстон” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖга қарашли “Ёш кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳлари шулар жумласидандир. Ҳар йили Республикамизнинг турли вилоятларида жойлашган ушбу болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бориш учун йўлланмаларнинг ташкил этилиши болаларимиз саломатлигини асраш йўлидаги энг самарали ишлардан бири ҳисобланади.
Оромгоҳларда айни кунларда мавсумнинг қизғин палласи. Тиббиёт ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги доимий назоратга олинган. Ташкилотчилар, тарбиячи ва етакчилар томонидан болаларнинг ҳар бир куни қизиқарли ва завқли ўтишига имконият яратилмоқда. Турли хил тадбирларда болажонларимиз ўрганган ижод намуналари – рақс, саҳна кўриниши, қўшик айтиш ва кўргазмалар ташкил этиб барчани қувонтирмоқдалар.
Хусусан, “Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида мавсум жуда қизиқарли давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: