Россиянинг турдош касаба уюшмаси “Росхимпрофсоюз” билан тузилган “Дўстлик ва ҳамкорлик Келишуви”га асосан ҳамда халқаро алоқаларни янада кенгайтириш, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Татаристон республикаси ташкилоти вакиллари Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбарияти ҳамда касаба уюшма фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.
“Росхимпрофсоюз”нинг Татаристон Республикаси ташкилоти вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи 2-9 июнь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказиш, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Ангрен шаҳарларига ташрифи режалаштирилган.
Ташриф давомида “Навоийазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тажриба алмашиш, касаба уюшма фаолиятига доир муҳим йўналишларда ўзаро ўқувларни ташкил қилиш масалаларига бағишланган мажлисларда иштирок этиш, алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: