Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгаши мажлислар залида «28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни» муносабати билан «Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз» шиори остида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Давра суҳбатида вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларидан турли соҳа мутахассислари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Шунингдек, тадбирда Республика кенгаши раиси ўринбосари С.Тўхтаев иштирок этиб, «Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини ташкил этиш» мавзусида маъруза қилди.
Давра суҳбати якунида Меҳнат муҳофазаси йўналишининг кўрик танлови вилоят босқичининг турли номинациялари ғолиб ва совриндорларига қимматбахо совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: