«28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни» муносабати билан «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакил» кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Унда жамиятда ишлаб меҳнат қилаётган, ўз ишига масъулият ва фидокорона ёндашадиган жамоатчи вакиллар иштирок этди. Иштирокчилар иккита шарт асосида беллашдилар.
Мазкур танлов ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун ҳужжатларига риоя этилишини янада яхшилаш, жамият таркибий жамият таркибий бўлимларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи вакилларнинг, завод ишчи-хизматчиларнинг билим ва тажрибаларини янада ошириш мақсадини кўзлайди.
Танлов натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан хулоса қилиниб, ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: