«НАВОИЙАЗОТ» АЖнинг МЕҲНАТ ЖАМОАСИ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

    Жорий йилнинг 8 апрель куни «Навоийазот» АЖда 2019-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши сарҳисоби ва 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган меҳнат жамоа конференцияси бўлиб ўтди.

     Унда делегатларнинг 76 нафари, корхона бош мутахассислари, бўлим ва бошқармалар бошлиқлари, ишлаб чиқариш ва цехлар раҳбарлари иштирок этишди.

    Раёсат кенгашига бир овоздан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Хамдамовна Халилова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Маманазаровна Тоғаева, корхона бошқаруви раиси Одил Шукурович Темиров, бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари Ойбек Жумақулович Мавлонов ҳамда корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Ҳамидовна Файзиевалар сайлаб олинди.

 

Print Friendly, PDF & Email