Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Хукумат комиссиясининг 2021 йил 2 ноябрь куни тасдиқланган 23-сонли баёнининг 3-бандига асосан мамлакатимизда жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиб келинмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги ойлигидан кўзланган асосий мақсад, юртимиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин совуқлашиб кетиши ва қиш мавсуми бошланиши олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, қолаверса корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишдан иборат.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Махсам-Чирчиқ” АЖда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтқазилди.
Тадбирда кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, шунингдек ёнғинларни олдини олиш бўйича ходимларнинг билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор берилди.
Тадбир давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: