“ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Бош саҳифа Янгиликлар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида 2 ноябрь куни 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан тизимда ўтказилган кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбир аввалида Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Б.Махмадалиев сўзга чиқиб касаба уюшмалари томонидан амалга ошириб келинаётган фаолият, ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти”, “Меҳнат муҳофазасини энг яхши ташкил этган ҳудудий кенгаш”, “Меҳнат муҳофазасини энг яхши ташкил этган Республика кенгаши”, “Энг яхши оромгоҳ”, “Энг ғамхўр ҳомий”, “Оромгоҳларни қўллаб-қувватлаган ҳоким”, “Энг яхши ҳамкор”, “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” каби танловлар ғолиблар бирма бир тақдирландилар.

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг Республика финал босқичида совринли иккинчи ўрин сохиби бўлди ва 2-ўринни эгаллаб, II даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Барча танловлар ғолиблар тақдирлангач танловлар ғолиблари ва меҳмонлар сўзга чиқдилар ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятига ўз ташаккурларини билдирдилар.

Шавкат Таиров, Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

Print Friendly, PDF & Email