ШУКРОНАЛИК ҲИССИ

Бош саҳифа Корхона янгиликлари Ташкилий ишлар Ўзбекистон янгиликлари Янгиликлар
Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсатлари туфайли мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси, жумладан, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларимиз ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Ислоҳотлар рўйхатига назар солсак: 

– Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларининг ўрнатилгани, чегаралар очилгани ва назорат пунктлари ташкил этилгани, Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилгани.

– Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши. 

– Давлат хизматлари тизимининг ривожлантирилиши, Давлат хизматлари марказларининг ишга туширилиши, ортиқча бюрократияга барҳам берилиши.

– Туризмни ривожлантириш доирасида 90 мамлакат учун визасиз режим, 48 мамлакат фуқаролари учун визасиз транзит режими жорий этилиши 

– Инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилиши, мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатининг тугатилиши. 

– Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва давлат органларининг очиқлиги бўйича янги тизимнинг жорий этилиши.

– Медиа муҳитнинг кенгайтирилиши: ОАВларнинг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлар қабул қилинишидаги ролининг оширилиши. 

– Гендер сиёсатини янги босқичга олиб чиқилганлиги, хусусан Республика Гендер комиссиясининг ташкил этилиши. 

– Олий таълим тизимининг ривожлантирилиши: университетларга қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий ОТМлар филиалларининг очилиши. 

– Тадбиркорлик муҳити яхшиланиши, хусусан бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва уни юритиш бўйича жараёнлар соддалаштирилиши. 

– Камбағалликни расмий даражада тан олинганлиги ва уни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув шаклланиши. 

– Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий ва институционал ўзгаришларнинг амалга оширилиши. 

– Ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилиши.

– Ўзбекистонда тўғридан-тўғри 15 йил давомида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни қабул қилиш тартибининг жорий этилиши.

– Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон барпо қилиниши. БМТ қошида Орол денгизи минтақасида Инсон хавфсизлиги бўйича Траст фондининг ишга туширилиши, БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциянинг қабул қилиниши каби эзгу ишларни кўрамиз.

Глобал сўровда таниқли хорижий экспертлар ва бошқа қатор мамлакатларнинг давлат ва жамоат арбоблари иштирок этишган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида ўтган давр мобайнида биринчи босқичда мазкур дафтарга киритилган 432 минглан зиёд хотин-қизлар, иккинчи босқичда 450 минглан зиёд хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилишига кўмаклашилди.

Ушбу кўмаклар етиб борган ҳар бир аёлларимиз бугун Юртбошимиз ҳақларига дуо қилиб, ўз миннатдорчиликларини ва шукроналигини билдиришмоқдалар.

Ўзим истиқомат қиладиган Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Рахимова Адолат опа билан сухбатлашганимда, у киши шундай дедилар:

“Ҳурматли Президентимиз томонларидан ташкил қилинган “Аёллар дафтари”га маҳалла фуқаролар йиғини томонидан рўйхатга олинганимдан сўнг, ўзимни банд қилиш ва ишчи ўрин яратиш мақсадида банкдан 33 млн. сўм имтиёзли кредит олдим. Бу йил бизнинг ҳаётимизда унутилмас ва қувончли воқеалар содир бўлди. Нотурар жойда яшаётганлигимиз сабабли, ҳурматли Президентимиз бизни уй-жой билан таъминладилар, нотурар жойимизда эса ҳозирда замонавий типдаги тикув цехи барпо этилди. Ҳозирда шу тикув цехида иш фаолиятимизни олиб бораяпмиз. Келажакда 1+1 асосида ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка йўналтириб, амалиёт билан ўқув дарсларини олиб бормоқчимиз. Бизга берилган эътибор, имконият, имтиёз учун ҳурматли Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.»    

«Ўзингизни эҳтиёт қилинг, Она Ватан учун кераксиз,

Изғиринли совуқ кунларда қор остидан чиққан чечаксиз,

Сизга тилаб метин ирода, белингизга белбоғ бўламиз,

Мардсиз, синалгансиз майдонда, биз Сиз учун овоз берамиз!»  




Албатта бундай мисоллар жула ҳам кўп.

2021 йил 24 октябрда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси мазкур сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратда.

Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, фидокорона меҳнат қилиб, ўз орзу-мақсадларимизга эришамиз.

Ўзбекистондай жаннатмакон юртда яшаётганлигимиздан бахтиёрмиз.

 

 

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Фаррух Сохибов
Print Friendly, PDF & Email