“ЁШ САЙЛОВЧИ-2021” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА САЙЛОВ ОЛДИ ТАРҒИБОТИ

Бош саҳифа Корхона янгиликлари Ташкилий ишлар Ўзбекистон янгиликлари Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ЗА-6155-сонли Фармони ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 18-банди ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 7 июндаги 1008-IV/KQ-233-IV-сон “Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги Қўшма қарорида аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш белгиланган бўлиб, айни шу мақсадда тармоқ тизимидаги “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида “Ёш сайловчи-2021” акцияси доирасида бўлиб ўтган  тарғибот тадбири ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов янгича тамойиллар асосида “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” ғояси асосида ўзига хос фаоллик билан фуқаролик позициясида ташкил этилмоқда.

Давра суҳбати мазмуни кўра корхонадаги ёш сайловчиларни жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, ўзларининг фуқаролик ҳуқуқларини эркин намоён этишларини таъминлашга қаратилди. Мамлакатимиз ҳаётида сиёсий воқелик бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови борасида ўтказилган тадбирга Марказий сайлов комиссияси аъзоси Орзигул Қозиҳонова, 11-Фарғона округи сайлов комиссияси аъзоси Одилжон Умаров, корхона раҳбарияти, бош мутахассислар ҳамда 150 га яқин фаол ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда корхонага ташриф буюрган меҳмонлар томонидан давлатимиз ёшларини ижтимоий-сиёсий билимини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларга фаол жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида ёшларни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш, сайловга оид янгиликлар тўғрисида, шу жумладан, веб-технологияларни қўллаш “Ёш сайловчи-2021” электрон платформаси тизими йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёшларга тушунчалар берилди.

    Очиқ ва самимий тарзда бўлиб ўтган тадбирда корхона ёшлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email