ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ АНИҚЛАНДИ!

Бош саҳифа

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг тармоқ республика босқичи бўлиб ўтди.

Айни пайтда тармоқ тизимида 150 дан ортиқ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар жойларда жамоа шартномаларининг бажарилиши, ишчи-ходимларнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш борасида ташкилий тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

2011 йилдан буён ҳар икки йилда бир ўтказиб келинаётган танлов ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини янада ошириш, илғор тажрибаларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилмоқда. 2015 йилдан бошлаб танлов тартиби янада такомиллаштирилди. Яъни, совриндорлар касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган ва 100 дан ортиқ аъзоларни қамраб олган бошланғич ташкилотлар ўртасида алоҳида аниқланди.

Кўрик-танловнинг тармоқ республика босқичига тақдим этилган ҳужжатлар Республика Кенгаши комиссияси томонидан Федерация Кенгашининг Низоми ва баҳолаш мезонлари асосида таҳлил қилиниб, бошланғич ташкилотлар фаолияти ўрганилди ва ғолиблар аниқланди.

“Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси “Энг намунали бошланғич ташкилот” деб топилди.

Тармоқ республика босқичида ғолиб деб эътироф этилган “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасига танловнинг Республика финал босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Print Friendly, PDF & Email