Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ Маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси З.Салимова ташаббуси билан корхона бўлим ва цехларида ишчи-ходимларни жалб этган ҳолда «Маърифат соати» ўтказилди.
Маърифат соатларида мамлакатимизда ўтказиладиган президентликка сайловлар ва ундаги сиёсий жараёнларнинг кечиши ҳақида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, мамлакатимизда маънавият ва маърифатга бўлган эътибор, аждодларимизнинг маънавий мероси, буюкларимизнинг бу соҳада амалга оширган ишлари ва бугунги ҳаётимизда маънавий баркамолликнинг ўрнини кўрсатган махсус видеоролик намойиш этилди.
Тадбирларда корхонада маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, режалар ва натижалар ҳақида ҳам таништирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: