Тармоқ тизимидаги “Фарғоаазот” акциядорлик жамияти “Кимёгар” маданият саройида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Назм ва Наво” кечаси бўлиб ўтди.
“Кимёгар” маданият саройида ташкил этилган ушбу тадбирда адабиётшунослар, шоирлар, корхонамиз ишчи-ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда жаҳон маданияти, илм-фани, маърифати равнақига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш, улардан ёшларни баҳраманд этишга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидладилар. Адабий кечада маданият саройининг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган дил тортар қўшиқлар ва гўзал рақслар намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: