Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институтининг раҳбарияти ва институт касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Халқ таълими тасарруфидаги 37-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ҳолидан хабар олинди.
Учрашувда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси бугун мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, барча болажоларни Янги йил байрами билан муборакбод этдилар. Шундан сўнг болажонларга янги йил байрами совғаларини улашдилар.
Ўқувчиларнинг мусиқий чиқишлари, куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Беғубор қалбларда уйғонган янги орзулар келажакда, албатта, ўз мевасини беради.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: