“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш мақсадида Тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” Акциядорлик Жамияти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда, 2019 йилнинг 24 – 25 декабрь кунлари корхонанинг 47 нафар ишчи-ходимлари учун Республикамизнинг Қарши – Шаҳрисабз – Самарқанд шаҳарлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида саёҳатчилар кўҳна ва қадимий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни ноёб экспонатлари ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов мақбарасини кўриш имкониятига эга бўлдилар. Ходимлар саёҳатдан катта таассуротларга эга бўлиб қайтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: