Тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖ мажлислар залида корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида “Меҳнати билан қадр топганлар” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда корхонанинг 10 нафар ишчи-ходимларини нафақага кузатиш маросими ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар барчани келаётган 2020 янги йил билан барчани табрикладилар ва нафақага чиқаётган ишчи-ходимларга йиллар давомида сидқидилдан меҳнат қилиб, Юрт равнақига ўз ҳиссаларини қўшганликлари учун миннатдорчилик билдирдилар.
Нафақага кузатилаётган ишчи-ходимларга корхонадан рағбатлантириш пуллари берилди ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: