Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу маънода Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари бош юрисконсульт А.Хасанбаев ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси, Ёшлар бирлашмаси раиси Ш.Тоировлар томонидан тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Қўқонспирт” АЖ, “Фарғона кимё заводи” МЧЖ ва «Фарғона 2-ТҚМБ» МЧЖ корхоналарида “Мажбурий меҳнатни олдини олишда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзусида семинарлар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республика Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сон қарорига асосан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланганлиги, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон бир жазо қўлланиши билан қўрқитган ҳолда ишларни бажаришга мажбурлаш тақиқланаиши ишчи-ходимларга тушунтрилди. Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида мажбурий меҳнатни батамом тугатиш борасида олиб борилаётган фаолият ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида” 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” 105-сон, “Энг кичик ёш тўғрисида” 138-сон ва “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида” 182-сон конвенцияларини ратификация қилинган. Мазкур конвенциялар нормаларига мувофиқ, миллий қонунчилигимизда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан мазкур тоифа ходимларининг соғлиғига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шунингдек меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш тақиқланганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Шу билан бирга бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари билан ўтказилган суҳбатларда ишчи-ходимларнинг мажбурий меҳнатига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг олиб боришлари лозим бўлган ишлар хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.
Ишчи-ходимлар билан учрашувларда уларга мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган тарғибот буклет ва флаерлар тарқатилди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг (71) 200-1092 ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг (71)244-11-79 ишонч телефонлари ҳамда телераммдаги “@kasaba_bot”га мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Ўтказилган семинарлар давомида ишчи-ходимларни саволларига жавоб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: