Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини амалга ошириш мақсадида, корхона Касаба уюшма қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти”, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган мавзуларда “Маънавият соатлари” ўтказилмоқда.
Жумладан, целлюлоза ишлаб чиқариш цехи ходимлари билан ўтказилган “Маънавият соати”да ишчи-ходимлар, ёшлар ва хотин-қизлар фаол иштирок этдилар. Мутахассислар томонидан бугунги кунда Ўзбекистонда оширилаётган кенг кўламдаги ишлардан кўзланган мақсад юртимиз тинчлиги ва халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароитларни яратишдан иборатлиги, аждодлар хотирасини абадийлаштириш ва миллий қадриятимизни асраб-авайлаш ва энг муҳими келажак авлодни комил инсонлар бўлиб улғайишлари учун қаратилганлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон мустақиллиги ўзбек халқига берган ҳурлик неъмати ҳақида гапириб, бугунги кунда фуқаролар учун амалга оширилатёган ислоҳатларни нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши ва бу жараёнларга гувоҳ бўлаётганларидан беҳад хурсанд эканликларини айтиб ўтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: