Мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, ёшларни олимпия спорт турларига жалб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот-ташвиқот ишларини янада самарадорлигини ошириш, Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида “Farg‘onaazot” АЖ касаба уюшма қўмитасининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳамда 6-июль “Олимпия куни” муносабати билан “Farg‘onaazot” АЖ тасарруфидаги “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болалар ўртасида Олимпия спорт мусобақалари бўйича беллашдилар.
Мусобақалар футбол, баскетбол, воллейбол, стол тенниси, сузиш, енгил атлетика, шашка, шахмат спорт турлари бўйича қизлар ва ўғил болалар ўртасида ўтказилиб, барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланди.
Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: