Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг “2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижроси юзасидан “Фарғонаазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона ишчи-ходимлари иштирокида “Спорт — мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада ўтказилди.
Спартакиадани ўтказишдан мақсад корхона ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашган ҳолда уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш баробарида ишчи-ходимлар ва айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтиришдан иборатдир.
Оилалар югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Овчилар ва қуёнлар” ўйини, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” каби яна бошқа бир қатор шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Эстафета мусобақалари жудаям қувноқ, қизғин ҳамда курашларга бой тарзда ўтди, айниқса болажонлар ёш бўлишларига қарамай жудаям қувноқ тарзда ҳеч бир ота-онадан қолишмай юқори савияда иштирок этдилар,-дейди корхона касаба уюшмаси ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Илҳом Умаров.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Юсуповлар оиласи, 2-ўринни Зокировлар оиласи, 3-ўринни Саматовлар оиласи қўлга киритдилар. Шунингдек, мусобақа жамоалари “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Энг фаол оила” номинациялари бўйича ҳам тақдирландилар.
Ғолиб ва иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: