Давлатимиз туризм саёҳатини ривожланишига кўмаклашиш ва корхонанинг ишчи-ходимларини маданий дам олишларини ташкил қилиш мақсадида Тармоқ тизимидаги “Farg‘onaazot” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонада фаол меҳнат қилиб келаётган жами 40 кишидан иборат бўлган гуруҳ учун юртимизнинг қадимий шаҳарлари бўлмиш Бухоро ва Самарқанд бўйлаб туристик саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат дастурига мувофиқ саёҳатчилар биринчи навбатда Бухоро шаҳри бўйлаб Арк қароргоҳи, Минораи калон, Мир араб мадрасаси, Масжиди калон, Лаби Ҳовуз, етти пир, Абдулхолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи, Хожа Муҳаммад Ориф Ар Ревгарий, Хожа Муҳаммад Анжир Фағнавий, Хожа Али Рометаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий заёратгоҳлари, Саййид Амир Кулол ва Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд заёратгоҳларини зиёрат қилдилар.
Шундан сўнг саёҳатчилар афсонавий Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар у ерда аввало Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов мақбараларига ташриф буюрдилар. Сўнгра Самарқанд шаҳри бўйлаб, Шоҳи Зинда мажмуаси, Хўжа Дониёр Мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Гўри Амир Мақбараси, Регистон майдони яқинидаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов ҳайкали ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси, Бибихоним масжиди ва Қадимий Биёб бозори бўйлаб саёҳат қилдилар.
Барча саёҳатчилар бу туризм саёҳатидан катта таассуротлар билан қайтдилар.
“Farg‘onaazot” АЖ касаба
уюшма қўмитаси ташкилий ишлар
бўйича йўриқчиси З.Холматова
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: