Тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли қарори ижроси юзасидан оммавий спортнинг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий етукликнинг асоси эканлигини тарғиб қилиш мақсадида армрестлинг бўйича турнир ўтказилди. Спорт мусобақасида 35 нафардан ортиқ ёшлар 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамда 80 килограммдан ортиқ бўлган вазн тоифасида беллашдилар.
Қизғин баҳсларга бой ўтган турнир ниҳоясида ғолиблар аниқланди ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: