Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида, 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Касаба уюшмалари тизимида ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилиб, касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот, муассасаларда оммавий спортни тарғиб этиш, турли спорт мусобақаларини мунтазам ташкил қилиш орқали меҳнаткашларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида ходимлар гимнастикасини ташкил этиш орқали уларнинг саломатлигини яхшилаш, гиподинамия (камҳаракатлик) туфайли юзага келувчи турли касалликлардан сақланишига кўмаклашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда ҳамда мунтазам равишда мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Энг қувонарлиси, ушбу тадбирларда ишчи ва ходимлар фаол иштирок этмоқдалар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: