Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Бош саҳифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 11-60 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам Ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар   “Ватан—муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида ўтказилмоқда.

Ташкил этилаётган байрам тадбирларида миллий армиямизнинг шонли тарихи, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишда Қуролли Кучлар салоҳияти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва баркамол шахс сифатида камол топишида армиянинг муҳим ўрни, ҳарбий хизмат ҳақиқий мардлик, фидойилик, матонат ва садоқат мактаби экани намойиш этилмоқда.

Жорий йил 9 январь куни “Maxam-Chirchiq” АЖ марказий майдонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академияси, Чирчиқ Олий-танк Қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ шаҳар горнизони ҳамда “Maxam-Chirchiq” АЖ раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи кенгаши ва корхонанинг Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Майдон узра таралган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси барчанинг қалбида ўзгача акс-садо берди.

Байрам тадбирини Чирчиқ Олий қўмондон-муҳандислик билим юрти  бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник А.Шохакимов очиб берди. Шундан сўнг корхонанинг масъул ходимлари, ташриф буюрган меҳмонлар барчани байрам билан табрикладилар.

Театрлаштирилган саҳна кўринишларида Чирчиқлик марҳум капитан Р.Васильевнинг қаҳрамонлиги гавдалантирилди. Ватанпарварлик руҳида бўлиб ўтган ушбу тадбирда марҳум капитан Васильев Равиль Рашидовичнинг рафиқаси Абдулина Гульнара Рифатовна ҳам иштирок этди. Чирчиқ шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчилари она Ватанга бағишланган шеърларни  намунали тарзда айтиб бердилар.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида “Maxam-Chirchiq” АЖ Бошқарув Раиси                                   Х.А. Сайдахмедовга ва корхона раҳбариятига тадбирни ташкиллаштиришдаги ҳамда юқори савияда ўтишини таъминлашдаги  кўмаги учун ташаккурнома тақдим этилди.

 

Тадбирда Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлар вакиллари томонидан корхона меҳнат жамоасига, тадбирга таклиф этилган мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ҳарбий-ватанпарварлик йўналишларидаги чиқишлар намойиш этилди, шунингдек, кенг жамоатчилик  ҳозирги кунда миллий армиямизда ҳарбийлар учун яратилган шароитлар, жанговар тайёргарликда фойдаланиладиган ҳарбий техника, қурол-аслахалар, моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишдилар, улар билан суҳбатда бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email