Семинар савол-жавобларга бой ўтди

Бош саҳифа

        Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига биноан “Фарғонаазот” АЖ мажлислар залида Республика Кенгаши мутахассислари томонидан навбатдаги семинар машғулоти ўтказилди. Семинарда ташкилотда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар, хотин-қизлар ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

 

     Семинарда Республика Кенгаши мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори юзасидан маъруза ўқилди. Жумладан, мажбурий меҳнат ёки шахснинг эрки-хоҳишига хилоф равишда уни муайян меҳнат вазифаларини бажаришга иқтисодий, хуқуқий ёки бошқа воситалардан ноқонуний фойдаланган ҳолда, муайян жазо қўллаш, ходим учун ноқулай оқибатларни келтириб чиқарадиган қарорлар қабул қилиш таҳдиди билан мажбурлаш тақиқланиши, мажбурий меҳнат тушунчаси, унинг моҳияти ва мажбурий меҳнатга жалб этишлик Ўзбекистон қонунчилиги билан тақиқланган бўлиб, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган мансабдор ва бошқа шахслар қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган жавобгарликка тортилишлиги айтиб ўтилди.

         Шунингдек, семинар давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳақида маълумот берилди. Унда жамоа шартномасида кўрсатилган бандларнинг бажарилиши, ишчи-ходимларга ва ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

    Семинар давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email