“Farg‘onaazot” АЖ ишчи-ходимлари билан Қўқон шаҳрига саёҳат

Бош саҳифа

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгашининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг иштироки тўғрисида”ги 11-24“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  корхонанинг 50 нафар ходимлари учун 2018 йил 14 июль куни Қўқон шаҳрига саёҳат уюштирилди.

        Ходимлар тарихий Қўқон шаҳрининг “Худоёрхон ўрдаси” музейи, Норбўтабек мадрасаси, Қўқон маданияти тарихи давлат музейи ва амалий санъат музейига ташриф буюрдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email