Тармоқ тизимидаги “Navoiyazot” акциядорлик жамиятида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танлови ўтказилди.
«Navoiyazot» АЖ Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалиги фаолияти учун минерал ўғитларни етказиб берувчи ҳамда Ўрта Осиё минтақасидаги олтин қазиш саноати учун реагентлар ишлаб чиқарувчи ягона, энг йирик кимёвий корхона ҳисобланади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни тарбиялашга катта эътибор қаратилиб келиняпти. Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ёш мутахассисларнинг янги лойиҳалари, инновацион ғоялари изланишларини рағбатлантиришга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш анъанага айланди. Эътироф этиш жоиз, танловга тақдим этилган лойиҳалар ёшлар изланишлари йилдан-йилга такомиллашиб, қамрови кенгайиб бораётганлиги соҳада умидли иқтидорли ёш мутахассислар кашф этилаётганлигини кўрсатади.
«Navoiyazot» АЖда 3000 минга яқин ёшлар меҳнат қилишади, корхонада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда ёшлар фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танловининг 1-босқичи “Кимёгарлар куни” касб байрами арафасида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Танловда корхона ишлаб чиқариш цехларида фаолият олиб бораётган 7 нафар ёш кимёгарлар ўзларининг инновацион ғоя ва илмий-техник лойиҳалари билан иштирок этдилар.
Танловнинг корхона босқичида ёшларнинг иқтидорларига ҳакамлар хайъати муносиб баҳо бериб, ёшлар томонидан таклиф этилаётган техник лойиҳалар йилдан йилга такомиллашиб борилаётганлигини таъкидладилар.
Танлов соғлом рақобат муҳитида ўтказилди ва танлов шартлари бўйича иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Танлов якунларига кўра 3-ўринни 003-цех бўлими бошлиғи Бахтиёр Хамроев,
2-ўринни 012-цех бошлиғи ўринбосари Жўрабек Жуманазаров, фахрли 1-ўринни ишлаб чиқаришни муофиқлаштириш ва маҳалийлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Хотамжон Ёриев қўлга киритди.
Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: