Тармоқ тизимидаги “Резинатехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш қурилиш дирекцияси” МЧЖ заводининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва Касаба уюшмаси қўмитаси Ёшлар билан ишлаш комиссияси ҳамкорлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, моддий томонлама шароити оғир оилаларни ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия акцияси ўтказилди.
Хайрия акциясида корхона раҳбари С.А. Рахман-Заде, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Юсуф Данабаев, корхона касаба уюшмаси ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси А.А. Анаркулов, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Маҳаллалар кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.С.Тенглашев ва фаол ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда Ангрен шаҳридаги 5 та маҳалланинг ҳар бирида истиқимот қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронларга, кўп фарзандли хақиқатдан ҳам моддий томонлама шароити оғир 2 тадан оилага озиқ-овқатлар жамланмаси топширилди.
Ташкилотчилар томонидан хайрия акциясида фаол қатнашган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: