Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май – “Хотира ва қадрлаш” куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлмоқда.
Тармоқ тизимидаги “Махам-Chirchiq” АЖда ҳам байрам муносабати билан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, байрам арафасида корхона бош майдони тантанавор равишда безатилди, цехлар атрофлари ободонлаштирилди.
Корхонада уруш ва меҳнат фахрийларига Тиббий реабилитация марказига бепул йўлланмалар ажратилди. Шунингдек, ётиб қолган фахрийлар холидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқатлар тўплами берилди.
8 май куни тадбир корхонанинг марказий майдонида бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари Хотира ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйдилар. Тадбир “Турналар” хотира майдонида давом этди. Тадбирдан сўнг фахрийлар ва шаҳар маҳаллалари фаоллари “Наврўз” ресторанида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этилдилар. Йиғилганларни Чирчиқ шаҳар хокими К.Б.Рашитов табриклади, ошпазлар тайёрлаган байрам оши тарқатилгач, “Кимёгарлар саройи” хаваскор гуруҳлари концерт дастурини намойиш этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: