Тармоқ тизимидаги “Farg‘onaazot” АЖ да “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Танловнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш, ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга татбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва касаба уюшмалари фаоллари сафига ёш мутахассисларни кенг жалб этишдан иборатдир.
Ушбу кўрик-танловда корхонанинг цех ва бўлимларидан ёш ишчи хизматчилар иштирок этдилар. Кўрик-танловда иштирокчилар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди ва танловда қатнашаётган ҳар бир ёш мутахассиснинг бошқа соҳалардаги билимлари синовдан ўтказилди. Иштирокчилардан Завод бошқаруви, Лойиҳа конструкторлик бўлими У. Матазимов, Ҳаво ажратиш цехидан А. Йигиталиев, Карбамид цехидан С. Обидхонов ва Д. Мамажонов лойиҳалари ҳайъат аъзоларига тақдим этилди.
Танлов ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчиларнинг инновацион лойиҳалари ва билим даражалари баҳоланди. Унга кўра 1-ўринни О. Мадаминов, 2-ўринни Х.Усмонов, 3-ўринни У. Матазимовлар қўлга киритдилар ва уларга корхона томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Қолаверса танловда фаол иштирок этган иштирокчилар номинациялар бўйича эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: