Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари томонидан тармоқ тизимидаги Фарғона ва Андижон вилоятларида жойлашган “Фарғонаазот”, “Андижон биокимё заводи”, “Қўқонспирт” АЖлари ҳамда “Фарғона 2-ТҚМБ”, “Фарғона кимё заводи” МЧЖларида “Меҳнат қонунчилиги муносабатлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш” мавзуида семинарлар ўтказилди. Семинар давомида жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, халқаро конвенциялар ва меҳнат стандартлари, жамоа шартномаси ва унинг мазмун-моҳияти бўйича маърузалар қилинди.
Семинар иштирокчилари маърузачиларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда саволларга тегишли жавоблар берилди. Семинар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: