БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ МАРДЛИГИ, БУЮК ЖАСОРАТИ БАРЧА ЗАМОНЛАР УЧУН ИБРАТ БЎЛИБ ҚОЛАЖАК

Бош саҳифа

    Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги «Farg’onaazot» АЖда “Ислом Каримов – истиқлол асосчиси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида ташкил этилди.

   Тадбирни корхона бошқарув раиси Абдупатто Солижонов кириш сўзи билан очиб, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг Президент сифатидаги бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлагани, халқимиз мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлашлиги, шу сабабли ҳам бу тарихий санани ҳар томонлама юксак даражада ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва маънавиятимизни намоён этиши, айнан шунга қараб дунё жамоатчилиги бизга баҳо бериши, энг муҳими, бундай қутлуғ саналар ўз тарихимиз, миллий ўзлигимизни англашга, халқимиз, айниқса, ёшларимизни эл-юртимизга бутун борлиғини бериб, фидойилик кўрсатиб яшаган улуғ инсонларнинг ибратли фаолиятига ҳар томонлама муносиб этиб, уларнинг эзгу фазилатлари руҳида тарбиялашга хизмат қилишини эътироф этди. Шундан сўнг, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Фурқатжон Асқаров ўз маърузасида Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из олдиргани, У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани, Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва тахликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантиргани, суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатгани учун Ўзбекистон Қаҳрамони унвони, “Мустақиллик” ва Амир Темур орденлари билан тақдирлангани ҳақида таъкидлаб ўтди. Фарғона вилояти Адлия бошқармаси ходими Хамза Машарипов ҳам Ислом Абдуғаевич Каримов хотирасини ёдга олиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов буюк тарихий шахс, юксак эътиқод соҳиби, кучли сиёсатчи, Ватани, халқи учун меҳри дарё инсон бўлганини алоҳида таъкидлади. Йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилган, инсон манфаатларнии ҳимоя этувчи кенг кўламли ислоҳотлар замирида ана шу буюк инсоннинг заҳматли меҳнати мужассамдир, – дейди маърузачи. Тадбирда Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

          

     Касаба уюшма қўмитаси томонидан ўз навбатида корхонанинг бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларидан ташкил топган жамоага бой тарихий ва маданий меросга эга Тошкент ҳамда Самарқанд шахарлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Саёхат дастурига мувофиқ биринчи навбатда Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мақбараси зиёрат қилинди. Тошкент шаҳрида ҳам Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрилди.

Print Friendly, PDF & Email