Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги “Жиззах Пластмасса” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ–5290-сонли “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони бўйича семинар ўтказилди. Семинарда касаба уюшма фаоллари ҳамда ходимлар қатнашди.
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари томонидан ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг яшаш фаровонлиги ва турмуш даражасини кўтариш, ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишига қулай шароитларни яратиш, уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ички туризм ва оилавий дам олиш ривожлантирилиши ҳисобига мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари билан чуқур танишиш учун фуқароларга имкониятларнинг кенгайтирилиши бўйича изчил чоралар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини қўчириш тўғрисида”ги фармони давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилганлиги таъкидланди.
Семинар иштирокчилари юқорида келтириб ўтилган масалалар юзасидан зарур ахборотга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: