Тармоққа карашли корхона ва ташкилотларда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш, улар онгида ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳини сингдириш мақсадида семинарлар ташкил этилмоқди.
Жумладан, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги “Навоийазот” АЖ ҳамда “Навоий электркимё заводи” ҚК-АЖнинг касаба уюшма фаоллари ва ходимларига жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, жамоа шартномаси ва унинг мазмун-моҳияти бўйича семинар ўтказилди.
Бундай тадбирлар, шубҳасиз, ходимларимизнинг ҳуқуқий билимини янада чуқурлаштиришга ёрдам беради, – дейди “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Тўлқин Рўзимуродов. – Семинарда ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 5290-сонли фармони билан белгиланган узлуксиз дам олиш кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида оилавий дам олишни ташкил қилиш чоралари амалга оширилиши, шу жумладан, ички туризм маршрутларини шакллантириш ва юртимизнинг тарихий-маданий марказларига ташриф буюришни, республика пансионат ва дам олиш уйларида узайтирилган дам олиш кунларини ўтказиш истагини билдирган ходимлар, уларнинг оила аъзоларига меҳмонхона ва транспорт хизматларига чегирмалар тизимини жорий қилиш кўзда тутилиши ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Семинар иштирокчилари маърузачиларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда саволларга тегишли жавоблар берилди. Семинар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: