Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Бош саҳифа

     Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё технология институти Касаба уюшмаси ташаббуси билан институт хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт Академияси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Лола Абдукадирова, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Умида Файзиева, Тошкент кимё технология институти профессори, кимё фанлари номзоди  Шарифа Хакимова, Шайхонтоҳур тумани “Хадра” маҳалласи фаоли, психолог Шоира хожиона Исмаилова,  Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари, Ўзбекистон халқ артисти  Зуҳра Ашурова ва иқтидорли ёш актриса Феруза Бобоёровалар иштирок этишди. Тадбирни институт п.ф.н., доцент Касаба уюшмаси раиси Караходжаева Маҳфуза Хамидуллаевна олиб борди.

       Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унда Маҳфуза Караходжаева ўз кириш сўзини Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги хотин-қизларимиз ҳақидаги моддаларни таърифлаш билан бошлаб берди.

    Шунингдек, Тиббиёт Академияси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Лола Қабуловна “Оила саломатлигини мустаҳкамлашда хотин-қизларимизнинг ўрни ва роли” мавзуида маъруза қилди. Лола Абдуқадирова ўз маърузасини ҳаётий мисоллар – оилани сақлаб қолишда қайнона келин, келин ва куёв муносабатлари, уларнинг энг нозик томонларини ёритиб берди.

 

      Тадбирга   Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари, Ўзбекистон халқ артисти  Зуҳра Ашурова ва иқтидорли ёш актриса Феруза Бобоёровалар иштироки ўзгача шукуҳ бахш этди. Айниқча, Ўзбекистон халқ артисти Зухра Ашурова томонидан ижро этилган Мархабо Каримова қаламига мансуб “Гулдаста” шеърий монологи ҳаммага манзур бўлди. Бу монолог орқали аёл кўнглининг нақадар нозик эканлиги эътироф этилди. Элимиз суйган санъаткорларнинг иштироки тадбирга янада файз бахш этди.

         Ушбу маънавий-маърифий тадбир барчада, айниқса ёшларимизда ўзгача таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email