Хотин-қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришига, жамиятда ўз ўрнини топа олишига, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган. Юртимизда яратилган кучли ва мустаҳкам қонунчилик базаси, турли халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар аёллар манфаатларини ҳимоялашга, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга хизмат қилмоқда.
Хусусан, янги иш ўринларини яратиш, пировардида, оилалар даромадини ошириш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш масаласи мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг 5 та устувор йўналишидан келиб чиқиб, корхонада янги иш ўринларини яратиш, ҳамда корхона ишчи ходимлари учун зарур бўлган махсус кийимлар, қўлқоплар, ётоқхона чойшаблари, пардалар тикиш учун кам таъминланган, иш топишда қийналаётган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида хотин-қизлар учун 20 та иш ўрнидан иборат “Тикув цехи” ташкил қилинди.
Корхона томонидан ушбу ташкил этилган тикув цехига тикув машиналари, хом-ашё ва материаллар олиб берилди. Шу билан бир қаторда касаначи-тикувчилар доимий иш билан таъминланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: