“Навоийазот” акциядорлик касаба уюшма ташкилоти томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форум якунларига бағишлаб амалий семинар бўлиб ўтди.
Ҳар бир касаба уюшма аъзосига “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда қабул қилинган Дастурни етиб боришини таъминлаш касаба уюшма аъзоларини юрт тараққиёти йўлида бирлашишга чақириш, қабул қилинган устивор вазифаларни фаолиятимизга кенг жорий этиш бизнинг асосий вазифамиз – дейди касаба уюшма ташкилоти раиси Тўлқин Рўзимуродов.
“Навоийазот” акциядорлик жамияти республикадаги энг йирик кимёвий маҳсулотлар етказиб берувчи саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Корхона касаба уюшма ташкилоти ўзининг сафларида 9 мингга яқин касаба уюшма аъзоларини бирлаштирган, касаба уюшма ташкилоти таркибида 4 та ишлаб чиқариш ва 70 дан ортиқ цех касаба уюшма ташкилотлари бор.
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ташкил этилган семинарда Форум иштирокчиси корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Т.С.Рўзимуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшма ташкилот олдида турган вазифалар тўғрисида маъруза қилиб ишлаб чиқариш ва цех касаба уюшма фаолларига Ҳаракатлар стратегияси амалга ошириш бўйича кўмаклашиш дастурини фаолиятга тадбиқ этиш бўйича ўзининг кўрсатма ва тавсияларни берди ва ҳар бир касаба уюшма фаолидан унинг сўзсиз ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатишларига чақирди.
Семинарда иш берувчи вакиллари ва ишлаб чиқариш соҳаси фидойиларининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга кўмаклаш юзасидан маърузалари тингланди ва касаба уюшма фаоллари томонидан кўмаклашиш дастури муҳокама этилиб қўллаб қувватланди.
Семинар сўнгида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшма аъзоларига мурожаати ўқиб эшиттирилди ва 9 минглик касаба уюшма аъзоллари томонидан мурожаат қўллаб қувватланди.
Ҳаракатлар стратегияси унда белгиланган муҳум йўналишларни ҳар бир касаба уюшма аъзоси учун ўзига хос ундов, унинг руёбга чиқариш учун белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳар бир касаба уюшма аъзосини бурчи эканлиги семинар иштирокчиларни томонидан қайд этилди.