Касаба уюшмалари томонидан ташкил этилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, касаба уюшма фаолларини миллий қадриятларимизга ҳурмат ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги «Жиззах пластмасса» АЖ касаба уюшмаси томонидан 70га яқин корхонанинг кекса ва аёллари ҳамда ёш ходимлари учун Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларига саёҳат ташкил этилди.
Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат юқори малакали гид томонидан тарихий-маданий обидалар, Имом Ал-Бухорий, Гўри-Амир, Шоҳи-Зинда мақбаралари, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним мадрасалари, Регистон мажмуаси ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан таништирилди.
Саёҳат давомида “Жиззахпластмасса” Акциядорлик жамиятининг ходимлари Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр масжиди ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, хотираси ёд этилди. Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислотҳотлар саёҳатчиларда катта таассурот уйғотди.
Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган бу каби ҳайрли ишлардан ходимларнинг мамнунияти чексиз.