ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

Бош саҳифа

Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ да жорий йил 7-8 апрель кунлари ўқув-семинари ўтказилди. Ўқув-семинарда касаба уюшма фаоллари, цех касаба уюшма аъзолари, рахбар ходимлари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўлими бошлиғи Н.Каримова иштирок этди.

Таъкидланганидек, тадбирда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегияси”, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили” Давлат дастури, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонуни, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2016 йилда қабул қилинган Конвенцияси тарғиботига оид слайдлар ҳамда видео-роликлар орқали маърузалар қилинди. Ўқув-семинарнинг иккинчи кунида амалий машғулотлар ўтказилиб, якунида барча иштирокчилар савол-жавоб орқали сухбатдан ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan